780 0

Ҳозирда Туркиянинг "Бешиктош" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Пепе нима сабабдан "Реал"ни тарк этганлиги борасида берилган саволга жавоб қайтарди.

"Нимаси қайғули? Мен "Реал"даги фаолиятим якунига етганини ва янги давр бошлашим кераклигини тушуниб етган эдим. Мен "Бешиктош"ни танладим ва ҳозир бу ерда ўзимни бахтли ҳис этмоқдаман. 

"Реал"да ҳам бахтли эдим. Умуман, мен тўп сурган "Порту" ва "Маритиму" жамоаларидан кетганимда ҳам шундай хис-туйғуларни туйганман", - деб айтиб ўтди португалиялик футболчи.

Қайд этиш жоиз, илгарироқ Пепе турк мухлислари "Реал" фанатларига нисбатан жўшқинлигини ма`лум қилган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98