Пепени қўйиб юборган “Реал” Германияда ўйнаётган футболчисини қайтариб олди

13 июнь,2017, 08:44 456

Пепени қўйиб юборган “Реал” Германияда ўйнаётган футболчисини қайтариб олди

Германиянинг “Айнтрахт” жамоаси ҳимоячи Хесус Вальехони “Реал”га қайтиб кетганини тасдиқлади.

Вальехо якунланган мавсумда ижара асосида немис клубида тўп сурди ва Бундеслигада 25 та ўйин ўтказиб, битта гол киритди. Бундан ташқари яна битта голга ассистентлик қилди.

Зидан Пепени қўйиб юборганидан сўнг,  айнан Вальехони жамоада қолдиришни режалаштиргани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.