Пьер-Эмерик Обамеянг қишда “Боруссия Д”ни тарк этадими?

Германиянинг “Боруссия Д” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг жамоани қишда тарк этмайди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, германияликлар форвардни қишки трансферлар мавсумида сотмасликка қарор қилди. Чунки клуб мутасаддилари кейинги мавсум ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қилишмоқчи. Бунинг учун эса Обамеянг уларга ёрдам бериши кераклиги учун жамоада олиб қолишни режалаштирганлар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!