Перес: “Реал” футболчи сотадиган жамоа эмас

28 июнь, 23:55 447

Перес: “Реал” футболчи сотадиган жамоа эмас

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес ҳужумчи Альваро Моратага Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси қизиқаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Билишимча, “Реал” Мората борасида МЮ билан музокара олиб бораётгани йўқ. Қолаверса, жамоалар келишувга эришгани ҳақидаги хабарлар ҳам тўғри эмас. Хали июнь ойи ҳам тугамади. 31 августгача эса анча бор. Биз энг тўғри  қарорни қабул қилишга интиламиз. Бироқ “Реал” футболчиларини сотадиган жамоа эмас”, – деб айтиб ўтди “қироллик клуби” президенти.