Перес "Реал" футболчиларига Ла лига ва ЕЧЛ ғолиблиги учун қанча мукофот ваъда қилди?

15 май,2017, 16:50 1222

Перес

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес ўз футболчиларига Ла лига ва ЕЧЛ ғолиблиги учун яхшигина мукофот пули ваъда қилди.

Bernabeu Digital нашрининг маълум қилишича, агар “қироллик клуби” футболчилари юқорида айтилган икки йирик мусобақада ғолиб чиқа олишса, 50 млн евро миқдорида мукофот пули билан тақдирланишади. Шунингдек, Перес жамоа етакчилари ҳисобланган Серхио Рамос ва Марсело билан учрашиб, ушбу икки турнирда ғолиб чиқиш “Реал” учун тарихий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган.

Агарда Переснинг истаги амалга ошиб, “Реал” иккита мусобақада ҳам ғолиб бўлса, у ҳолда Зинедин Зидан ва 24та футболчининг барчаси 2 млн евродан мукофотланишади.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” 3 июнь куни Чемпионлар лигаси финалида Туриннинг "Ювентус” клубига қарши майдонга тушади.