Пьерлуижи Коллина ҳакамларни ҳимоя қилиб чиқди


ФИФАнинг ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Пьерлуижи Коллина ҳаваскор лигаларда фаолият олиб бораётган ҳакамларни ҳимоя қилишни мақсад қилган. Собиқ бош ҳакамнинг фикрича, футбол лигалари қуйи лигаларга ёрдам бериши керак. Сўнгги вақтларда ОАВда ҳакамларда мухлислар ва жамоа аъзолари томонидан жисмоний тазйиқ ўтказилиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

collina_vs_bartez

Бу буни ўрганиб чиқишимиз ва тезлик билан чоралар қўллайдиган глобал масала. Кўплаб ҳакамлар дам олиш кунлари ҳаваскор лигаларда ишлайди. Афсуски, бунда бир қатор “қаҳрамонлар” уларни ҳақорат қилиб, баъзан жисмоний тазйиқ ҳам ўтказмоқда. Бу осон бўлмаслигини тушанаман, аммо нимадир қилиш зарур. Юқори даражадаги футбол ҳаваскорлар футболига ёрдам бериши керак, – дейди Коллина L'Equipe нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!