Петер Бош "Боруссия"га ўзининг эски шогирдини олиб келмоқчи

Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи Петер Бош “Аякс” ҳимоячиси Матейс де Лигтнинг ўйинларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Бош ушбу футболчи билан ўтган мавсум амстердамликлар сафида бирга фаолият олиб борган ва унинг қандай имкониятларга эга эканлигини яхши билади.

Маълумот учун, 18 ёшли футболчи ўтган мавсум “Аякс”нинг ўринбосарлар таркибидан асосий таркибига ўтган эди. Шундан сўнг у Голландия чемпионатининг жами 11та учрашувида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!