Петр Чех "Рома"да Алиссоннинг ўрнини эгаллаши мумкин

Лондоннинг "Арсенал" клуби дарвозабони Петр Чех фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 36 ёшли чехиялик посбон римликлар сафида яқиндагина “Ливерпул”га кўчиб ўтган Алиссон Бекернинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, “Байер” дарвозабони Бернд Лено “Арсенал”га кўчиб ўтганидан сўнг Чехнинг асосий таркибдаги ўрни сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси” ҳам Чехни яна “Стемфорд Бриж”га қайтариш истагида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!