Петр Чехнинг сафга қайтиш муддати маълум бўлди

23 март, 09:01 326

Петр Чехнинг сафга қайтиш муддати маълум бўлди

 

“Арсенал” жамоаси дарвозабони Петр Чех жароҳат сабабли бир ой майдонга туша олмаслиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда The Independent нашри.

Чехиялик дарвозабон “Вест Бромвич”га  қарши (1:3) Англия чемпионати 29-тур ўйинида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Аввалроқ 34 ёшли чехиялик посбон “Манчестер Сити”га қарши АПЛ 30-тури ўйинида майдонга туша олмаслиги ҳақида хабар берилганди.