Пике, Маскерано ва Видаль бугун “Алавес”га қарши майдонга тушиши мумкин

27 май,2017, 16:15 419

Пике, Маскерано ва Видаль бугун “Алавес”га қарши майдонга тушиши мумкин

“Барселона”нинг уч футболчиси олган жароҳатидан тузалиб, сафга қайтди.

Аниқроғи, Херар Пике, Хавьер Маскерано ва Алеш Видаль тўлиқ соғайишиб, жамоа машғулотларида иштирок эта бошлашди. Улар бугун бўлиб ўтадиган “Алавес”га қарши Испания кубоги финалида майдонга тушишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Алавес” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.

Бельерин "Барселона"дан бўлаётган қизиқишларга ўз муносабатини билдирди>>>

Луис Энрике: 10 июлдаёқ “Барса”га қайтишим мумкин>>>