Пике: Умид қиламанки Англия Кубоги ҳам “шахарликларга” насиб қилади

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике “Манчестер Сити” ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди.

- Шуни айтишим керакки, хозирда “Сити” ажойиб ўйин кўрсатиб, АПЛда чемпионликни қўлга киритишга энг яқин турган жамоа деб хисоблайман. Умид қиламанки Англия Кубоги ҳам “шахарликларга” насиб қилади. Шунингдек, ЛЧ финалида уларга қарши майдонга тушсак ажойиб учрашув бўларди.

Гвардиола жамоаси билан ажойиб ўйин кўрсатиб келмоқда ва ҳамма рекордларни урди.  Мен Пепни дунёнинг энг яхши мураббийи деб хисоблайман.

Эслатиб ўтмоқчиман, мен фаолиятимни Гвардиола билан “Барса”да 4 йил давомида олиб борганман ва ушбу йиллар давомида биз ажойиб футбол кўрсатиб кўп чемпионлик унвонларни қўлга киритгандик. Энди хар бир жамоа бундай футбол ўйнашни хоҳлайди – бу тўпни бошқариш ва назоратда устунлик қилишдир, - дея Пике сўзларини келтиради Marca нашри.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!