Пике ЕЧЛ финалида Буффон ва Алвешга омад тилади

23 май,2017, 15:35 488

Пике ЕЧЛ финалида Буффон ва Алвешга омад тилади

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Херард Пике”Ювентус” ва “Реал” клублари ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигаси финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Иккита кучли жамоа ўртасида кураш бўлади. “Ювентус” айни дамда Европанинг энг кучли клуби ҳисобланади, унинг таркибида Буффондек буюк дарвозабон ўйнайди. Жанлиужи бу совринга лойиқ.

Яшиндан сўнг айнан у “Олтин тўп”ни олишини истайман. Бундан ташқари “Ювентус” сафида Дани Алвеш ҳам бор. Унинг ҳам бу мусобақада ғолиб чиқишини истайман”, - дейди испаниялик футболчи Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ финали 3 июнь куни Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.