Пике бугун “Лас-Пальмас”га қарши ўйнай олмайди

14 май, 08:30 217

Пике бугун “Лас-Пальмас”га қарши ўйнай олмайди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Херард Пике бугун бўлиб ўтадиган “Лас-Пальмас”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

AS нашрининг маълум қилишича, футболчи ошқозони билан боғлиқ касаллик сабаб шифохонага ётқизилган. Унинг қачон сафга қайтиши эса ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, “Лас-Пальмас” ҳамда “Барселона” жамоалари баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.