Пляж футболи: Ўзбекистон жаҳон рейтингида 1 поғона юқорилади

 

Пляж футболи бўйича мамлакат терма жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 169 очко билан жаҳон рейтингида 59-поғонадан жой олди.

Ўзбекистон термаси аввалги кўрсаткичга нисбатан 1 поғона кўтарилди. Осиё минтақаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон 11-ўринда қолди. ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингида  Эрон термаси 3208 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, Япония (1759) ва БАА (1425) кучли учликка жойлашди.

ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг дастлабки 15 поғонаси қуйидагича кўриниш олган:

1 (3). Эрон – 3208 очко

2 (9). Япония – 1759 очко

3 (10). БАА – 1425 очко

4 (14). Уммон – 1086 очко

5 (23). Ливан – 711 очко

6 (35). Таиланд – 458 очко

7 (41). Хитой – 375 очко

8 (45). Баҳрайн – 311 очко

9 (46). Вьетнам – 296 очко

10 (52). Афғонистон – 235 очко

11 (59). Ўзбекистон – 169 очко

12 (60). Қатар – 160 очко

13 (70). Малайзия – 102 очко

14 (78). Ироқ – 86 очко

15 (83). Лаос – 76 очко

Изоҳ: Қавс ичида терма жамоаларнинг дунё рейтингидаги ўрни кўрсатилган

Бразилия 4658 очко билан пляж футболи бўйича жаҳон рейтингида пешқадамликни сақлаб қолди. Португалия 3751 очко билан иккинчи ўринда бораётган бўлса, Осиё пешқадами Эрон дунё рейтингида кучли учликка кирди.

Маълумот учун, мазкур рейтингни тузишда терма жамоаларнинг 2013 йил июль ойидан 2017 йил июнь ойига қадар қайд этган натижалари ҳисобга олинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!