Пляж футболи: Ўзбекистон жахон рейтингида 59-ўринни сақлаб қолди

Пляж футболи бўйича мамлакат терма жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 169 очко билан жаҳон рейтингида 59-поғонани сақлаб қолди.

Осиё минтақаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон ҳамон 11-ўринни банд қилиб турибди. ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингида Эрон термаси 3011 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, Япония (1593) ва БАА (1371) кучли учликдан жой олди.

ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг дастлабки 15 поғонаси қуйидагича кўриниш олган:

1 (3). Эрон – 3011 очко
2 (8). Япония – 1593 очко
3 (10). БАА – 1371 очко
4 (13). Уммон – 985 очко
5 (23). Ливан – 693 очко
6 (39). Таиланд – 399 очко
7 (43). Хитой – 292 очко
8 (45). Баҳрайн – 290 очко
9 (50). Вьетнам – 239 очко
10 (51). Афғонистон – 235 очко
11 (59). Ўзбекистон – 169 очко
12 (61). Қатар – 160 очко
13 (71). Малайзия – 102 очко
14 (76). Ироқ – 86 очко
15 (81). Лаос – 76 очко

Изоҳ: Қавс ичида терма жамоаларнинг дунё рейтингидаги ўрни кўрсатилган

Пляж футболи бўйича жаҳон рейтингида Бразилия 4263 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. Португалия 3185 очко билан иккинчи ўринда бораётган бўлса, Осиё пешқадами Эрон дунё рейтингида кучли учликда бормоқда.

Маълумот учун, мазкур рейтингни тузишда терма жамоаларнинг 2013 йил октябрь ойидан 2017 йил сентябрь ойига қадар қайд этган натижалари ҳисобга олинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!