Пляж футболи бўйича Ўзбекистон термаси жаҳон рейтингида 62-поғонани сақлаб қолди

6 май, 13:24 161

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон термаси жаҳон рейтингида 62-поғонани сақлаб қолди

 

Пляж футболи бўйича мамлакат терма жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон терма жамоаси 169 очко билан жаҳон рейтингида 62-поғонани сақлаб қолди.

Осиё минтақаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон термаси ҳамон 12-ўринда бормоқда. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар рейтингида  Эрон термаси 2199 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, Япония (1544) ва БАА (1160) кучли учликка кирди.

ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг дастлабки 15 поғонаси қуйидагича кўриниш олган:

1 (5). Эрон – 2199 очко

2 (8). Япония – 1544 очко

3 (11). БАА – 1150 очко

4 (13). Уммон – 1108 очко

5 (20). Ливан – 751 очко

6 (37). Таиланд – 460 очко

7 (40). Хитой – 375 очко

8 (43). Баҳрайн – 329 очко

9 (46). Вьетнам – 296 очко

10 (54). Афғонистон – 243 очко

11 (59). Қатар – 172 очко

12 (62). Ўзбекистон – 169 очко

13 (71). Малайзия – 102 очко

14 (76). Ироқ – 96 очко

15 (83). Лаос – 76 очко

Пляж футбол бўйича жаҳон рейтингини 3440 очко билан Португалия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Иккинчи поғона Россия (3204) терма жамоасига тегишли бўлса, Бразилия (2995) термаси кучли учликка якун ясаган.

Маълумот учун, мазкур рейтингни тузишда терма жамоаларнинг 2013 йил май ойидан 2017 йил апрель ойига қадар қайд этган натижалари ҳисобга олинган.