Почеттино "Тоттенхэм" раҳбариятидан молиявий кафолат талаб қилмоқда

“Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа раҳбариятидан яқинлашаётган ёзги трансферлар мавсуми учун молиявий кафолат талаб қилмоқда, дея хабар беради The Telegraph нашри.

Манбада ёзилишича, аргентиналик мутахассис етакчи футболчиларни жамоада олиб қолиб, ёзда таркибга бир нечта янги футболчиларни олиб келишни режалаштирмоқда.

“Тақачилар”нинг ёздаги асосий “нишони” “Кристал Пэлас” аъзоси 25 ёшли Вильфрид Заа бўлиб турибди. Шунингдек, ушбу рўйхатда “Аякс”нинг 18 ёшли ҳимоячиси Маттейс де Лигт ва “Вест Бромвич” ҳужумчиси 28 ёшли Жей Родригес ҳам бор.

Почеттино бундан ташқари жамоанинг дарвозабон Уго Ллорис, ҳимоячи Ян Вертонген, ярим ҳимоячилар Деле Алли, Кристиан Эриксен ва ҳужумчи Харри Кейн билан келишувларни янгилашни истамоқда. Ёзги трансферлар мавсумида Почеттино 120 миллион фунт олиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!