Почеттино: Хотиним журналистлардан ҳам баттар

12 март, 16:05 405

Почеттино: Хотиним журналистлардан ҳам баттар

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино турмуш ўртоғини ўзининг биринчи рақамли танқидчиси деб атади.
"Хотиним доим телевизор орқали ўйинларни томоша қилади, шунинг учун ҳам доим уйга қайтганимдан сўнг мендан нега бундай қилганимни, ёки нега ундай қилмаганимни сўрайди.
Хотиним доим ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдиради, ўйиндан олдин эмас.
Биз ютқаздик - нега бундай ўйнадинглар? Нега ундай эмас? Нега ўйинни ўзгартирмадинг? Ишонаверинглар, у сизлардан (журналистлар) ҳам баттар",
- дейди аргентиналик мутахассис The Telegraph нашрига берган интервьюсида.