Подольски: Барчага раҳмат айтмоқчиман

23 март,2017, 13:50 460

Подольски: Барчага раҳмат айтмоқчиман

Хабарингиз бор, кеча Германия ва Англия (1:0) терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик баҳсидан сўнг “Галатасарой” клуби форварди Лукас Подольски ўзининг Бундестимдиги фаолиятини якунлади. Тажрибали футболчи учрашувдан сўнг ўзини қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилигини билдириб ўтди.

“Германия терма жамоасидаги фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Қолаверса, терма жамоада менга ҳар томондан ўз ёрдамини бериб келган мамлакат футбол иттифоқига ҳам раҳмат айтаман.

Бугун барчага раҳмат айтмоқчиман. Барча германияликларга раҳмат”, - дейди Подольски.

Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашув тақдирини айнан Подольскининг голи ҳал қилган эди.