Подольски япон клуби аъзоси сифатида расман таништирилди (фото)

Хабарингиз бор бундан бир неча кун аввал Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Лукас Подольски япониянинг “Виссел Кобе” жамоаси билан шартнома имзолагани тўғрисида хабар берган эдик.

Бугун япон клуби 32 ёшли жаҳон чемпионини ўз футболчиси сифатида расман оммага таништирди. Немис футболчиси янги жамоасида 10-рақам остида тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, “Виссел Кобе” Подольскини Туркиянинг “Галатасарой” клубидан харид қилди. Бироқ, ҳозирча ушбу трансфернинг японияликларга қанчага тушгани эълон қилинмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!