Подольски япон клубига ўтди

16 июнь,2017, 22:23 215

Подольски япон клубига ўтди

Туркиянинг «Галатасарой» клуби ҳужумчиси Лукас Подольски фаолиятини Япониянинг «Виссел Кобе» клубида давом эттиради. Бу ҳақда япон клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Подольски айни вақтда Жей лига турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турган клуб сафига 6 июльда бориб қўшилади. Айнан ўша куни германиялик футболчини аэропортда тантанали тарзда кутиб олишади.

Маълумот учун, Подольски якунланган мавсумда Туркия чемпионатида 26 та ўйинда иштирок этди ва 7 та гол киритиб яна шунча голга ассистентлик қилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.