Погба, Мхитарян ва Ибрагимович Европа лигасининг 2016/17 йилги мавсумида йил ўйинчисига номзод

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячилари Поль Погба ва Генрих Мхитарян, шунингдек жамоанинг собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович Европа лигаси 2016/17 йилги мавсумининг энг яхши футболчисига номзод сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда УЕФА матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, Мхитарян мусобақанинг 11та учрашувида ўз ҳисобига 6та гол киритган бўлса, Ибрагимович 11та баҳсда рақиблари дарвозасини 5 маробатаба ишғол этган. Погба эса 15та ўйинда ўз ҳисобига ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйган.

Мусобақанинг энг яхши футболчиси эса 25 август куни эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!