Погба: Агар Гризманн "Манчестер Сити"га ўтишга қарор қилса, уни тўғри тушунаман

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба агар унинг терма жамоадаги шериги Антуан Гризманн “қизил иблислар”нинг принспиал рақиби ҳисобланган “Манчестер Сити” сафига ўтишга қарор қилса, уни тўғри тушунишини айтди.

“Мен Гризманнга фақат омад тилайман. Агар у “Атлетико”да қолишга ёки “Манчестер Сити”га ўтишга қарор қилса, у ҳолда мен уни тўғри тушунаман. У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Погба ва Гризманн узоқ йиллардан буён бир-бирлари билан қалин дўст ҳисобланишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!