Погба: “Арсенал” билан ўйин қийин кечади

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба “Арсенал”га қарши кечадиган АПЛ 36-тур учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Манчестер Юнайтед” кучли бўла олишини кўрсатди. Биз кучли клублар ва бошқа рақиблар билан ўйинда буни кўрсата олдик. Ўз мақсадимиз сари интилиш учун очколарни жамғаришда давом этишимиз керак.

“Арсенал” ўз майдонида “Атлетико”га қарши муҳим ва қийин беллашув ўтказди. Балки бу бизга ёрдам берар, чунки улар кўп куч йўқотишди. Лекин шунга қарамай “Арсенал” билан ўйин қийин кечади”, – деди франциялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!