Погба Доннаруммани қўллаб-қувватлади

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба «Милан» дарвозабони” Жанлуиджи Доннаруммани қўллаб-қувватлади.

18 ёшли кипер «Милан» билан шартномасини узайтиришни истамаганлиги учун мухлис ва мутахассислар томонидан танқидлар «бўрони»да қолган эди.

Кеча Польшада давом этаётган Европа чемпионати(U-21) Дания – Италия(0:2) ўйинида «Милан» мухлислари дарвозабон томон сохта пулларни отишган ва «Долларумма» деб ёзилган баннерларни кўтаришган эди.

«Доннарумма тез орада дунёда энг яхши бўлади. У қилган ишлари учун тахсинга сазовор», – деб ёзди Погба ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Маълумот учун, ҳар иккисининг ҳам агенти битта инсондир – Мино Райола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!