Погба "Эвертон" билан ўйинда майдонга тушиши мумкин

2 апрель,2017, 14:25 380

Погба

“Манчестер Юнайтед”нинг жароҳат олган етакчи футболчиси Поль Погба премьер-лиганинг навбатдаги турида “Эвертон”га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Дунёнинг энг қиммат футболчиси соғайиб, сафга қайтишга яқин турибди. Юқоридаги манбаанинг ёзишича франциялик футболчи “Вест Бромвич”га қарши баҳсдан сўнг жамоа машғулотларида тўлиқ иштирок этган ва иккига бўлинган “МЮ” сафидаги учрашувда қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, Погба “Ростов”га қарши бўлиб ўтган Европа лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида жароҳат олган эди.