Погба: Франция терма жамоаси ЖЧ-2018да ғолиб чиқишга қодир

Франция  терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба ёзда Россия яшил майдонлари мезбонлигида ўтадиган мундиалда терма жамоасининг имкониятларини юқори баҳолади.

“Биз жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш учун етарли кучга эгамиз. Бизда жуда яхши жамоа шаклланган. Фақат биз ўз устидмизда ишлашда давом этишимиз лозим”, - дейди Погба.

Эслатиб ўтамиз, Дидье Дешам бошчилигидаги Франция мусобақанинг гуруҳ босқичида Дания, Перу ҳамда Австралия терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!