Погба Франция терма жамоасида аввал қилмаган ишини қилди

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба кеча Россияга қарши бўлиб ўтган баҳсда “гол+пас” тизими бўйича 2 очко жамғаришга эришди.

Дастлаб 40-дақиқада Килиан Мбаппенинг голига ассистентлик қилишга эришган бўлса, ўйиннинг 49-дақиқасига келиб ўзи ҳам рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Эътиборлиси, 25 ёшли футболчи фаолиятида илк бор Франция терма жамоаси сафида бир ўйинда ҳам гол уришга, ҳам голга ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!