Погба: Кўпчилик бу мавсум "МЮ" учун омадсиз кечди деди, аммо биз соврин ютдик

25 май, 12:05 452

Погба: Кўпчилик бу мавсум

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби хавбеки Поль Погба кеча бўлиб ўтган “Аякс”га (0:2) қарши УЕФА Европа лигаси финалидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйиннинг дастлабки қисмини яхши ўтказиш муҳим эди. Голдан сўнг биз ўйин назоратини ўз қўлимизга олдик. Барча жамоадошларим ўйинни ажойиб ўтказишди.

“Манчестер Юнайтед” буни уддалай олди ва биз бу ғалабамиздан фаҳрланамиз. Кўпчилик бу мавсум биз учун омадсиз кечганлигини айтишди. Аммо, биз соврин қўлга киритдик”, - дейди франциялик футболчи Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” ўз тарихида илк бор Европа лигасида ғолиб бўлди.

Жозе Моуриньо – Европа Лигасини ютган энг кекса мураббий>>>

"МЮ" Европанинг 3та энг муҳим турнирида ғолиб бўлган 5-жамоа бўлди>>>