Погба "Манчестер Юнайтед" мухлислари қаҳрига қолади

 

Голландия терма жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббий Руд Гуллит "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани танқид остига олди ва франциялик чарм тўп устасини ақлини йиғиб олишга чақирди.

- Погба Мэмфис Депай қилган хатоларни такрорлаёпти, - деди Руд Гуллит. - У дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлиши мумкин, лекин вақтини ва пулини турли соч турмаклари ва ижтимоий тармоқларга сарфлайдиган бўлса, тез орада яроқсиз футболчига айланади. Поль Депай билан гаплашиб, Англияда ўзини фақат футболга бағишлаши кераклигини билиб олмади. Тез орақада Погба мухлислар қаҳрига учрайди.

Поль Погба "Манчестер Юнайтед" таркибида йигирмата учрашувда тўртта гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!