Погба "Тоттенхэм"га қарши баҳсни ўтказиб юборади

14 май, 12:20 200

Погба

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимояичиси Поль Погба бугун бўлиб ўтадиган “Тоттенхэм”га қарши премьер-лиганинг 37-турида отаси вафот этгани сабаб майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, футболчининг отаси Фассу Антуан Погба узоқ давом этган оғир ҳасталигдан сўнг 79 ёшида Англияда вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 20:30да старт олади.