Погба камида 6 ҳафтага сафдан чиқди

14 сентябрь, 08:45 223

Погба камида 6 ҳафтага сафдан чиқди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг қанча вақтдан сўнг майдонга қайтиши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли франциялик футболчи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк турида “Базел”га (3:0) қарши баҳсда жароҳат олган ва учрашувнинг 19-дақиқасида унинг ўрнига Маруан Феллайни майдонга туширилган эди.

Ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг шифокорлар Погбанинг тўлиқ соғайиши учун камида 4-6 ҳафта муддат кераклигини айтишди.