Погба кеча стадионни қўлтиқтаёқда тарк этди (видео)

13 сентябрь,2017, 13:20 538

Погба кеча стадионни қўлтиқтаёқда тарк этди (видео)

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба кеча ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган Швейцариянинг "Базель" клубига қарши кечган баҳсда жароҳат олиб, биринчи бўлимнинг ўзидаёқ, майдонни тарк этган эди.

"Қизил иблислар" бош мураббийи Погбанинг мушакларига зарар етганини ва футболчи бир неча ҳафтани ўтказиб юборишини айтиб ўтган эди.

Қайд этиш жоиз, франциялик ярим ҳимоячи кеча стадионни қўлтиқтаёқда тарк этгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ушбу видеони сиз ҳам қуйида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.