Погба ортиқ жамоасига керак эмас

Роттердамнинг “Спарта” жамоаси ярим ҳимоячи Матье Погба билан шартномани бекор қилганини маълум қилди.

“Спарта” жамоада ўзини кўрсата олмаган Погба билан хайрлашади. Томонлар футболчи учун энг яхши вариант бўлган – бошқа жамоада фаолият олиб бориши”га келишишди”, – дейилади хабарда.

Маълумот учун, ўтган мавсум Погба Голландия чемпионатида 14 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол киритишга эришган эди.

Матье Погба МЮ футболчиси Поль Погбанинг катта акаси эканлигини айтиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!