Погба ва Алли MTV тақдирлаш маросимига ташриф буюрди (фото)

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳамда “Тоттенхэм Хотспур” футболчиси Деле Аллилар MTV European Music Awards тақдирлаш маросимида иштирок этдилар.

Лондонда ташкиллаштирилган ушбу тақдирлаш маросимининг  махсус меҳмонлари сифатида айнан бу икковлонлар таклиф этилди.

Футболчилар йилнинг энг яхши қўшиғи ҳамда энг яхши қўшиқчиси номинациясида Шон Мендесни тақдирладилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!