Погба ва Ибрагимович қанча маош олишади?

9 май, 12:45 748

Погба ва Ибрагимович қанча маош олишади?

“Манчестер Юнайтед” клуби футболчилари Златан Ибрагимович хамда Поль Погбаларнинг маошлари суммаси ошкор этилди. “Daily Mail”да ёзилишича, Ибрагимович йилига 19 млн фунтни “қизил иблислар”дан олади. Бу ҳафтасига 367 минг фунт демакдир. Бундан ташқари швециялик футболчи ма`лум миқдордаги гол учун 2,8 млн фунт миқдоридаги бонусларга ҳам эга чиқар экан.

Погба эса йилига 8,6 млн фунт ишлаб топади. Келгуси мавсумдан эса унинг маоши яна 3,4 млн фунтга ошиши кўзда тутилган.

Ҳар иккала футболчининг агенти Мино Райола эса ушбу икки футболчини “МЮ”га олиб келгани учун 41 млн фунт ишлаб топган экан.