Погбанинг асл нархи 20 миллионга ҳам тортмайди

 

"Манчестер Юнайтед" жамоасига ўта катта маблағ эвазига трансфер қилинган франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба "Ливерпуль"га қарши ўтказилган учрашувдан сўнг жиддий танқидлар остида қолмоқда. Ушбу баҳсда Поль Погбанинг айби билан ливерпулликлар пенальти ишлаб олишди ва гол уришди.

- Погбанинг баҳоси ҳеч қачон 100 миллион фунт бўлмаган, - деди ирландиялик собиқ футболчи Имон Данфи. - Унга 20 миллион ҳам кўп аслида. Унинг жамоага умуман фойдаси тегмайди. Майдонда ёш боладай ўйнайди. Келажакда ҳам ўзига қўйилган баҳони оқлай олмайди.

Поль Погба Англия премьер-лигасида 20 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!