Погбанинг рақси ва МЮнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси (видео)

Кеча Англия Премьер-Лигасида 12-тур ўйинлари старт олди. “Манчестер Юнайтед” клуби ўз майдонида “Ньюкасл Юнайтед”ни қабул қилди.

Голларга бой тарзда кечган  қарама-қаршиликда Жозе Моуриньо шогирдлари 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Эътиборлиси, жароҳатидан соғайиб, сафга қайтган Поль Погба бу ўйинда ўзининг самарали  ҳаракатлари билан ажралиб турди. У ўзи бир гол киритди ва яна бир голга ассистентлик қилди. Қайтишини эса ўзига хос рақс билан нишонлади.

Қуйида унинг рақси ва учрашувда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!