Пол Клемент ёзда эркин агентга айланадиган “Челси” футболчисини “Суонси”га олиб келмоқчи

18 май,2017, 11:28 264

Пол Клемент ёзда эркин агентга айланадиган “Челси” футболчисини “Суонси”га олиб келмоқчи

Уэльснинг “Суонси” клуби ёзда “Челси”ни тарк этадиган тажрибали ҳимоячи Жон Терри учун курашга қўшилди.

Бу борада жамоа бош мураббийи Пол Клемент келгуси ҳафтада Террининг ўзи билан гаплашмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, 36 ёшли ҳимоячи шу кунгача бўлган бутун фаолиятида фақатгина  “Челси” шарафини ҳимоя қилган. У айни дамда футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ҳам ўйламоқда. Аммо, футбол ўйнашни давом этишини ҳам истесно қилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Террига шунингдек премьер-лиганинг бошқа бир жамоаси “Борнмут”дан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.