Поль Погба "Манчестер Юнайтед"да қолишни истайди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоада қолишни истайди. Бу ҳақда Telefoot нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, хавбек МЮни тарк этишни ўйламаяпти. Аксинча, яна узоқ йиллар Манчестерда тўп тепишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Погба жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан юзага келган келишмовчилик туфайли МЮни тарк этиши борасида хабарлар тарқалганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!