Польша терма жамоаси ҳужумчиси қишда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

Италиянинг "Наполи" клуби ҳужумчиси Аркадиуш Милик қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Talksport нашри хабар бермоқда.

Тарқатилган хабарларга қараганда 30 ёшли польшалик футболчини "Эвертон" ва "Лестер" жамоалари ижарага олишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, Милик ўтган мавсум тиззасидан ўта жиддий жароҳат олган эди. У қарийб бир йилдан буён ушбу жароҳатини тузатиш билан овора. Тикланиш муолажалари айни пайтда ҳам давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!