Польшалик гўзал теннисга қайтаётган Мария Шараповага қарши чиқмоқда

22 апрель,2017, 15:30 569

Польшалик гўзал теннисга қайтаётган Мария Шараповага қарши чиқмоқда

 

 

 

Аёллар теннисининг икки гўзал вакиласи - Агнешка Радваньска ва Мария Шарапова ўртасида кутилмаган вазият юзага келди.

Польшалик теннисчи доминг мажороси туфайли катта теннисдан четлатилган ва 26 апрель куни кортга қайтаётган Мария Шараповага турнирлар ташкилотчилари томонидан имтиёз берилаётганига қарши чиқди.

Айрим нуфузли мусобақалар ташкилотчилари Мария Шарапованинг машҳурлигидан фойдаланиб, учрашувларга кўпроқ томошабинларни жалб қилиш учун россиялик теннисчига беллашувларни асосий тўрдан бошлаш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатнома - wild card тақдим этмоқда.

Айни пайтда Мария Шараповага "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос"да иштирок этиш ҳуқуқини бериш бўйича иш олиб борилмоқда.

Польшалик Агнешка Радваньска эса кўп теннисчилар қатори бундан имтиёзларга қарши чиқмоқда.

- Мен ўз қарашларимни ҳеч қачон яширмаганман, - дейди Агнешка Радваньска. - Мен ҳам ҳудди Энди Маррей билдирган фикрни айтаман. Марияга "Катта дубулға" турнирларига wild card бериб бўлмайди. Бундай имтиёз жароҳат, касаллик ва бахтсиз воқеалар туфайли рейтингдаги мавқеини йўқотган теннисчиларга тақдим этилиши керак. Допинг туфайли рейтингдан тушиб қолган спортчилар катта даврага қайтишни ўз меҳнати эвазига уддалаши керак. Мария ҳам кичик турнирлардан бошлаб, рейтинг очколарини тўплаши керак.

Айни пайтда Мария Шарапова Штутгарт, Мадрид ва Римдаги юқори даражали теннис турнирлари ташкилотчиларидан махсус таклифнома олган.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.