Полвон қизлар баҳсида ғолиблар аниқланди

18 март, 12:56 390

Полвон қизлар баҳсида ғолиблар аниқланди

 

2000-2001 йилларда туғилган қизлар ўртасидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатига Қоравалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри мезбонлик қилди.

Юртимизнинг барча ҳудудларидан келган дзюдочи қизлар мусобақаси қизғин баҳсларга бой бўлди.

SPORTS.uz ахборот порталига хабар беришларича, мусобақада қизлар тўққиз вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди.

Чемпионат давомида барча рақибларини мағлуб этган наманганлик Дурдона Тожимирзаева, қорақалпоғистонлик Юляна Махсетбоева, Нилуфар Эрмагамбетова, хорамзлик Шукуржон Аминова, Сита Қадамбоева, жиззахлик Мадина Остонова, Шоҳиста Анорова, қашқадарёлик Фарангиз Холмуродова ҳам Филура Эргашева олтин медалга сазовор бўлди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари халқаро миқёсидаги мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиш имконига эга бўлади.

SPORTS.uz