Полвонларимиз Бокуда Golden Grand-prix анъанавий турнирида иштирок этишади

24-26 ноябрь кунлари Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Golden Grand-prix анъанавий турнири бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада терма вакилларимиздан эркин кураш бўйича Сирожиддин Ҳасанов (65 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг), юнон-рум кураши бўйича Феруз Тўхтаев (59 кг), Елмурат Тасмурадов (66 кг), Мирзобек Раҳматов (71 кг), Жалгасбай Бердимуратов (75 кг), Муҳаммадали Шамсиддинов (85 кг) кабилар иштирок этишади.

Қайд этиш жоиз, ушбу беллашувларда 50 та давлатдан 700 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!