Полвонларимиз бир кунда 5 та олтин 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди

Бугун Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида илк маротаба паралимпия дзюдоси бўйича 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколарини берадиган Осиё ва Океания чемпионати бошланди.

Ушбу мусобақада Осиёнинг энг кучли Эрон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Ироқ, Тожикистон, Хитой Тайпей, Тайланд, Қозоғистон ва жаҳоннинг энг кучли жамоаси ҳисобланадиган Ўзбекистон жамоалари иштирок этмоқдалар.

Бугунги кун доирасидан ўрин олган баҳсларда қизлар -48, -52 ва-57 килограм  вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб боришган бўлса, эркаклар ўртасида -60, -66 ва-73 килоргамм вазн тоифаларида баҳслар ўтказилди.

Демак, қуйида бугунги куннинг барча ғолиб ва совриндорлари билан танишинингиз мумкин.

Қизлар:

-48 кг.

1. Ёқутхон Камолова

2. Кай Лин Ли – Хитой Тайпейи

3. Лобар Хуррамова

-52 кг.

1. Севинч Салаева

2. Метини Вонгчомпу – Тайланд

-57 кг.

1. Нафиса Шерипбоева

2. Аитсарапон Квенгмуэнг – Тайланд

Эркаклар:

-60 кг.

1. Шерзод Намозов

2. Мин Жэ Лин – Жанубий Корея

3. Саид Хуррам Банитаби Абади – Эрон

3. Сэонгжинг Жэнг – Жанубий Корея

-66 кг.

1. Саид Раҳмати – Эрон

2. Азамат Турумбетов – Қозоғистон

3. Жайдипкумар Сингх – Ҳиндистон

3. Адизжон Тўймуродов

-73 кг.

1. Феруз Саидов

2. Давурхон Кароматов

3. Темиржан Даулет – Қозоғистон

3.Сюнгжунг Йанг – Жанубий Корея

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!