"Порту" ПСЖга Касильясни сотиб олишни таклиф қилди

30 май,2017, 14:05 263

“Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

L‘Equipe нашрининг хабар беришича, португалияликлар ПСЖга 36 ёшли дарвозабонни сотиб олишни таклиф қилишган. Парижликлар эса жамоага яна бир дарвозабон керак эмас деб ҳисоблашмоқда.

Маълумотларга кўра аввал “Порту”да фаолият олиб борган Антеро Энрике яқин кунларда ПСЖда спорт директори лавозимида иш бошлайди. Айнан у Касильясни “Реал”дан “Порту”га олиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Касильяснинг “Порту” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.