"Порту" бош мураббийи "Ювентус"ни енггиб, кейинги босқичга чиқмоқчи

14 март, 08:55 321

Лиссабоннинг "Порту" клуби бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту УЕФА Чемпионлар лигаси дастлабки учрашувида ўз майдонида "Ювентус"га 2:0 ҳисобида имкониятни бой берганига қарамай кейинги босқичга чиқишдан умидини узмаяпти.
"Бизнинг бугунги ўйинга ўз режаларимиз бор. Биз ҳеч қачон умидимизни сўндирмаймиз. Бизда жуда катта жамоавий руҳий куч бор ва биз буни майдонда кўрсатишимиз керак. 
Биз ўз уйида анчадан буён мағлубият нималигини билмайдиган кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Буни яхши ҳис қилмоқдамиз.
Биз чорак финалга чиқишимиз қанчалик қийин эканлигини биламиз, аммо бажариб бўлмайдиган ишни ўзи йўқ", -
дейди Эшпириту учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида.

Маълумот учун, "Ювентус" дастлабки баҳсда "Порту"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини бугун 14 март куни бўлиб ўтади