"Порту" тўпурари шу ҳафта "Милан"дан тиббий кўрикдан ўтади

12 июнь, 09:30 279

Лиссабоннинг “Порту” клуби форварди Андре Силва фаолиятини “Милан”да давом эттиришга жуда яқин турибди.

Таъкидлаш лозимки, 21 ёшли футболчининг шартномасида унинг товон пули 60 млн евро деб белгиланган. Аммо, “Порту” уни 40 млн еврога сотишга ҳам тайёр. Бироқ, футболчининг агенти Жорже Мендеш ушбу нарҳни қўшимча бонуслар билан бирга 30 млн еврогача туширмоқчи.

Хабарларга қараганда эртага португалиялик футболчи “Милан”да тиббий кўрикдан ўтишни бошлайди. Айтиш керакки, “Порту”нинг энг яхши тўпурарига шунингдек Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётган эди.

Маълумот учун, Силва якунланган мавсум Португалия чемпионатида жами 32та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

"Зенит" "Милан"нинг режаларини барбод қилмоқчи

"Милан"Мората режаси амалга ошмаган тақдирда кимни сотиб олиши маълум бўлди