“Порту” янги мураббийини расман оммага таништирди

8 июнь,2017, 21:32 248

“Порту” янги мураббийини расман оммага таништирди

Португалиянинг “Порту” клуби Сержиу Консейсауни расман бош мураббий сифатида таништирди. 42 ёшли мутахассис Нуну Эспириту Сантунинг ўрнини эгаллади.

Илгарироқ, Консейсау Португалияга қайтишни истаётгани боис, “Нант”ни тарк этиши ҳақида айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, “Порту” якунланган мавсумда Португалия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Консейсау бошлиқ “Нант” эса Франция чемпионатида еттинчи ўринни қўлга киритди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.