Португал футболида катта можаро келиб чиқди

29 июнь,2017, 02:15 1041

Португал футболида катта можаро келиб чиқди

Португалиянинг “Порту” клуби алоқа ва жамият бўйича директори Франсишку Маркес Лиссабоннинг “Бенфика” клубини жодугар хизматидан фойдаланганликда айбламоқда.

“Порту” клуби “Бенфика”нинг гвинея-бисаулик жоду устаси доктор Нхага билан электрон почта орқали алоқа қилганлигини ва “Бенфика”нинг ўйинларида доимий равишда ғайриоддий тарзда ёрдам бериши учун 75 минг евро тўлаганини билдирмоқда.

Қайд этиш жоиз, “Порту” “Бенфика”ни спортга хос бўлмаган йўллардан фойдалангани учун арз қилиш ҳуқуқига эга. Маркес эса ушбу ҳолатни “португал футболидаги катта можаро” деб атади.